Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар

.

2020 йилнинг 9 ойи  давомида “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ ҳамда қуйи тизим ташкилотларига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар бўйича

МАЪЛУМОТНОМА

 

2020 йилнинг 9 ойи давомида “Ўзагрокимёҳимоя” АЖга ва унинг қуйи тизим ташкилотларига жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларидан жами 866 та мурожаатлар келиб тушган.

Ушбу мурожаатлар асосан, ишга жойлашиш, иш ҳақи, дебиторлик ва кредиторлик қарздорликларни ундириш ва тўлаб бериш, минерал ўғитлар етказиб бериш, зараркунандаларга қарши кураш ва агрохизматлар кўрсатиш, бино ва омборхонани сотиб олиш, ҳамкорлик қилиш, шартномалар тузиш ҳамда бошқа масалалардан иборат.

866 та мурожаатдан 170 таси  виртуал қабулхона  орқали келиб тушган, 248 таси оғаки мурожаат, 306 таси ёзма ва 142 таси электрон почта орқали келиб тушган мурожаатлардан иборат.

696 та мурожаат бевосита жамият ва унинг қуйи тизим ташкилотларига ёзма ва  электрон почта орқали келиб тушган ҳамда 419 таси қаноатлантирилган, 242 таси тушунтирилган, 1 тас рад этилган, 22 таси тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган ва 12 таси ўрганиш жараёнида.

 Виртуал қабулхона орқали келиб тушган 170 та мурожаатдан 102 таси қаноатлантирилган, 59 таси тушунтирилган,  3 таси кўрмасдан қолдирилган. 1 таси рад этилган ва 5 таси ўрганиш жараёнида.

Шу билан бирга, жамият Бошқаруви раиси ва раис ўринбосарлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ўтказилган сайёр  қабулларда 53 та жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари оғзаки мурожаатлар билан қабул қилинган.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ директор ва директор ўринбосарлари ҳамда туман филиаллари мудирлари томонидан бевосита идорада                    75 та ва сайёр қабулларда  90 та жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари оғзаки мурожаат билан қабул қилинган.

Жамият веб сайтида мурожаатлар билан ишлаш бўйича 15 та ҳисоботлар жойлаштирилган.

 2020 йил 9 ойи давомида мурожаатларда акс эттирилган тизимли долзарб муаммо ёки масалалар асосан 2020 йил ҳосили учун экилган  бошоқли дон майдонларини озиқлантиришга азотли минерал ўғитларни етказиб берилишидан иборат бўлиб, бу муаммо ёки масаланинг келиб чиқиш сабаблари ажратилган азотли минерал ўғитларни сотиб олиш учун фермер хўжаликларида маблағларнинг йуқлиги.  Ушбу муаммони бартараф этиш юзасидан хизмат кўрсатувчи банклар томонидан ажратиладиган имтиёзли ва тижорат кредитларини ўз вақтида расмийлаштириш ҳамда минерал ўғитларни сотиб олиш учун йўналтириш бўйича таклифлар берилган.

 Муаммони ечиш мурожаатлар сонини камайтириш бўйича "Агробанк" АТБ филиалларидан "Агрокимёҳимоя" туман унитар корхоналарига имтиёзли кредитлар расмийлаштирилиб, минерал ўғит, кимёвий воситалар олиш учун биржа савдо базаларига йўналтириш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Шу билан бирга, маблағ қайтариш ва фермер хўжаликлари томонидан жамият ўртасида вужудга келган дебитор қарздорликларни қайтариш бўйича қилинган мурожаатлардаги муаммони ечиш  бўйича ҳам тегишли чоралар кўрилган.