Дефолиация тадбирига қизғин тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда

.

Бугунги кунда пахта агротехникасида муҳим тадбирлардан бири бўлган ғўза дефолиациясини ўз вақтида тизимли ташкил этиш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 14 августдаги махсус  йиғилиш баёни асосида олиб борилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,  “Ўзагрокимёҳимоя” акциядорлик жамияти Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб-чиқариш маркази, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган “Ғўза дефолиациясини сифатли ўтказиш бўйича тавсиялар” ишлаб чиқилди.

Жойларда хокимликлар, прокуратура, Агросаноат устидан назорат қилиш инспекцияси, соҳа олимлари, ҳудудий “Агрокимёҳимоя” АЖ ҳамда  тадбирга алоқадор ташкилотлар билан биргаликда ғўза дефолиацияси мавзусида ҳудудларда кўргазмали семинарлар ташкил этилмоқда.

Хусусан, жорий йил 20 август куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон ва Қўштепа туманларида “Дефолиацияни аҳамияти ва тизимли ташкил этиш тўғрисида” ўтказилган семинарда тадбирга тайёрланган пуркагич ва бошқа техника воситалари ўрганилди,  шунингдек, дефолиантлар ва уларнинг тавсифлари баён этилди.

Фарғона вилоятида тадбирда қатнашадиган 400 нафар механизаторлар ҳамда 132 нафар отряд бошлиқлари моддий рағбатлантирилди, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Жойларда техника воситаларини мавсумга тайёрлаш ва кўргазмали семинарлар ташкил этиш ишлари давом этмоқда.

Семинардан лавхалар.

"Ўзагрокимёҳимоя" АЖ матбуот хизмати