“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ тизимидаги ташкилотлар ахолини кам таъминланган қатламига “САХОВАТ ВА КЎМАК” улашмоқда

.

Ҳозирги кунда аҳолимизнинг ёрдам ва кўмакка муҳтож қатламларини аниқ, манзилли асосда ёрдам бериш мақсадида олиб борилаётган “САХОВАТ ВА КЎМАК” умумхалқ ҳаракатини қўллаб-қувватлаган ҳолда, “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ тизимидаги ташкилотлар томонидан ҳайрия тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан,  "Қорақалпоқ агрокимёҳимоя" АЖнинг Кегейли ва Хўжайли  туман филиаллари ҳамда Сирдарё вилояти "Агрокимёҳимоя" АЖ  Янгиер туманлараро филиали томонидан кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.