БОҒЛАРНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРДАН АСРАНГ!

.

Мамлакатимизда озиқ – овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига сифатли ва экологик тоза махсулотлар етиштириб бериш ҳозирги кунда энг долзарб вазифалардан биридир. Бунга мевали боғларни зарараркунандаларни қарши ўз вақтида самарали ҳимоя қилиш ва бошқа агротехник тадбирлар олиб борилади. Мевали боғлардан  асосан   зараркунандалар (олма қурти, шарқ мевахўри, ширалар, куялар, қалқондорлар ва бошқ)  хавфли бўлиб, боғларга 200 дан зиёд турлари учрайди,  булар ҳосилни 70-80% гача зарарлайди.

Олма қурти. Энг кўп тарқалган хавфли зараркунанда бўлиб, Республикамизнинг ҳамма минтақаларида учрайди, олма, нок ва беҳи меваларини пишиш муддатига қараб, 30-40 фоиздан 80-90%гача зарарлаб, тўкиб юборади. Минтақаларнинг иқлимига боғланган ҳолда олма қурти 2-3 ва қисман 4 марта авлод беради. Баҳор ва ёз даврида зараркунанданинг биринчи ва иккинчи авлодига карши ёппасига дорилаш зарур. Биринчиси олмалар гуллаб бўлгандан кейин ўтказилади, иккинчи марта биринчи дорилашдан кейин 20-25 кун ўтгач, кузги олма навларини учинчи марта иккинчи ишловдан кейин 20-25 кун оралатиб ишлов бериш лозим. Олма қуртини пайдо бўлишини аниқлаш учун ҳар бир гектарга бир донадан  феромон тутқичи илиниши керак. 

   

Тузоқ белбоғлар дарахт танасига боғланиб, ҳар ҳафтада тузоқ белбоғ олиниб, унга тушган зараркунанда ғумбаги, қуртлари  йўқотилади. Янги белбоғ дарахт танасига боғлаб қўйилади. Белбоғнинг кенглиги 30-40 см бўлиши, белбоғ учун эски қопдан, матодан, пахолдан файдоланиш мукин.

      Кимёвий кураш. Баҳорда мевали дарахтлар зараркунанданинг 1нчи авлодига карши ёппасига дориланади. Биринчиси олмалар гуллагандан сўнг ўтказилади, 2 нчи марта биринчи дорилашдан 12-15 кун ўтгач, кузги олма навлари учинчи марта олма гуллагандан 45-47 кун ўтгандан сўнг пуркалади. Цепирметрин+хлорприфос асосли (Нурелл-Д 55% эм.к. 1л/га, Агрофос-Д 55% эм.к. 1л/га,  Дуэт,55% эм.к., 1 л/га), Лямбда-цигалотрин асосли ( Далатэ плюс 10% эм.к. 0,2-0,4 л/га Караче, 10% эм.к., 0,2-0,4 л/га, Гунсяо Супер,20% эм.к.,0,1-0,2 л/га), Циперметрин асосли (Циперметрин 25% эм.к 0,32 л/га) препаратлар билан ишловлар ўтказилади.

       Қалқондорлар-Тенгқанотли хартумлилар (Homeptera) тукумига, қалқондорлар  (Diaspididae) оиласига киради. Ўрта Осиё уруғли мева боғларида қалқондорларнинг бир неча тури, айниқса, бинафша тусли қалқондор, калифорния қалқондори, акация сохта қалқондорлари кўп учрайди.

Калифорния, бинафшаранг ва сохта қалқондорлар олма, нок, ўрик, олхўри каби барча мевали дарахтларнинг кенг тарқалган сўрувчи зараркунанда бўлиб, у олма ва бошқа мевали дарахтларнинг мевасини, тана, шох ва новдаларини сўриб зарарлайди. Кураш тадбирлари ўтказилмаса катта ёшли дарахтлар заифлашади, ҳосили камаяди, мевасини сифати пасаяди. Бундай дарахтларга иккиламчи зараркунанда ва касалликлар тушади. 3-4  йил қаралмаса дарахт қуриб қолиши ҳам мукин. Зарарланган меваларда  қизғиш, сарғимтир рангли нуқтали доғлар пайдо бўлади. Бундай доғлар 2-3 донадан кўп бўлса, сифат-стандарт талабларига мос келмайди. Харидоргирлигини йўқотади.

Калифорния қалқондори-ички карантин объекти бўлиб, Бу зараркунанда мева дарахтларига катта зарар келтиради. Қалқонча марказида четлар оқ хошияли иккита личинка териси жойлашган. Қалқончаларнинг туси тўқ сариқ жигарранг, ранги дарахт пўстлоғига ўхшайди. Хаво ҳарорати 100 юқори бўлганда қишлаб чиққан личинкалар жонланиб озиқлана бошлайди. Битта урғочиси 100-200 личинка туғади. Янги туғилган личинкалар урғочи қалқондорлар-нинг қалқончаси тагидан чиқади ва ёпишиб олиш учун қулай жой излаб дарахт бўйлаб ўрмалайди. Пўстлоқ, барг ва меваларга ёпишиб олган личинка умрининг охиригача шу жойда қолади. Личинкалар устида ўзлари ажратган модда ҳисобига оқ тусли қалқонча ҳосил бўлади. 3-4 кундан кейин у қорая бошлайди.

Биринчи ёшдаги личинкалар  қишлаб қолади.  Мавсумда 3-4 марта авлод беради.

Бинафшаранг қалқондор- (Parlatoria oleae Golvee) Баҳорда, ўртача ҳарорат 10-12 оС га етганда, қишлаб чиққан урғочилари тухум қўя бошлайди. Битта урғочиси 70 тагача тухум қўяди. Тухумларининг эмбрионал ривожланиши 5-13 кун давом этади. Личинкалари “дайди” личинкалар дейилади, чунки улар тухумдан чиқгач дарахтнинг бутун танаси, ҳатто барги ва меваларигача тарқалиб кетади. Маълум жойга ўрнашиб олган личинкалар зўр бериб, шира сўриб дарахтни зарарлай бошлайди пўст ташлаши оқибатида ўзига қалқонча ясайди. Урғочи личинка биринчи марта 20 кун ўтгач, иккинчи марта биринчисидан 8-10 кун оралатиб пўст ташлаб, кейин имагога айланади. Эркак личинка пронимфа ва нимфа босқичларини ўтиб, кейин имагога айланади.  2 марта авлод бериб ривожланади. Ҳар бир наслнинг ривожланиши 50-60 кун давом этади.

Кураш чоралари.

Қалқондорларга эрта баҳорда дарахт куртак ёзиш даврида дастлабки ишловни бериш керак. Чунки зараркунанда қишловдан чиқиб, тухум қўйяди. Тухимидан чиққан  личинкалар 1-2 кун давомида озиқа излаб  очиқ ҳолатда  яшайди худди мана шу даврда ишлатилган препаратлар самараси юқори бўлади. Кейинчалик қалқондорлар бир жойда ўтроқ ҳолда яшай бошлаши билан қалқон ҳосил қилади. Қалқон ҳосил қилгандан кейин контакт таъсир этувчи аксарият препаратларнинг самараси паст бўлиши мукин. Ўсимлик қолдиқлари, бегона ўтлардан тозалаш, қатор ораларини кузги чуқур ҳайдаш, яхоб сувиш бериш, синган ёки шикастланган шох-шаббаларни ёқиб йўқотиш. Дарахтлар танасига тузоқ белбоғлар боғлаш ва тушган қуртларни йўқотиш.

Кимёвий кураш: Баҳорда  мевали дарахтлар зараркунанданинг 1нчи  авлодига карши ёппасига дориланади. Биринчиси олмалар гуллагандан сўнг ўтказилади, 2 нчи марта биринчи дорилашдан 12-15 кун ўтгач, кузги олма  навлари учинчи марта олма гуллагандан 45-47 кун ўтгандан сўнг пуркалади. Цепирметрин+хлорприфос асосли (Нурелл-Д 55% эм.к. 1л/га, Агрофос-Д 55% эм.к. 1л/га,  Дуэт,55% эм.к., 1 л/га), Диметоат асосли (Би-58 (янги) 40% эм.к. 0,8-2 л/га, Нугор 40% эм.к. 0,8-2 л/га),  Имидаклоприд асосли (Энтолучо 20% эм.к. 0,15-0,2 л/га, Имидагольд 35% с.э.к.) Нефт мойлари (Овипрон 2000 эм.к. (800г/л) 10-15 л/га) препаратлар билан ишловлар ўтказилади.

Каналар-Мевали дарахтларда ўргимчакканларнинг кўплаб турлари зарар етказиши мумкин. Ўзбекистон шароитида бу оилага мансуб ўргимчакканалардан оддий ўргимчаккана, дўлана канаси, боғ ўргимчакканаси ва бошқалар учрайди. Оддий ўргимчаккана (Tetranychus urticae)  -  ғўза ва бошқа ўт ўсимликлардан ташқари, мевали дарахтлардан олма, гилос, олча ва олхўри дарахтларини кўплаб зарарлайди. Ўргимчакканлар билан зарарланган дарахт июл-август ойларида кўпинча баргсиз ҳолатга келиб қолиши мумкин, чунки зарарланиш оқибатида барглар сарғайиб тўкилиб кетади. Умуман дарахт кучсизланиб, ҳосили майда, сифатсиз ва кам бўлиб қолади.

Кимёвий кураш: Гекситиазокс асосли (Ниссоран, Тетсоран, Энтосаран 10% н.кук. 0,3 кг/га) Гекситиазокс (60г/л)+Пропаргит (660 г/л) асосли (Химголд эм.к. 0,5-1,0 л/га) Пропаргит асосли (Омайт, Энтомайт, Узмайт, Тетрамайт 57% эм.к. 3,0 л/га) препаратлардан бирортасини қўллаш мумкин.

Олма шираси (Aphis pomi Des.). Олма, нок беҳи ва бошқа дарахтларга тушади. Кенг тарқалган тур бўлиб олма ўсадиган деяр  ли барча ҳудудларда учрайди. Шира босган барг ва новдалар ўсишдан тўхтаб буралади,  ҳатто қурийди.Олма шираси яшил, баъзан сариқ-яшил бўлади. Ширалар дарахтларнинг ёш шохларида тухум шаклида қишлаб чиқади. Олма шираси мавсум давомида 12-15 та авлод беради. Ҳар бир урғочи зот баҳорда 50 тагача ёзда эса 20-30 та гача личинкани тирик туғади. Ёзнинг жазирама иссиқ кунларида шираларнинг умумий ривожи сусаяди, бунга уларнинг табиий кушандалари ҳам сабаб бўлади.

         Қон бити- eriosoma lanigerum hausm Қон бити олма, нок ва бошқа мевали дарахтларнинг илдизини, тана ва шохларининг ширасини сўриб, дарахтларни кучсизлантиради. Битнинг шира сўрган жойларида ғуддалар пайдо бўлади, улар кейинчалик ёрилиб, чирийди. Қон бити тушган ёш дарахтлар кўпинча қуриб қолади, қари дарахтлар эса кучсизланиб, ҳосили жуда камайиб кетади. Қон бити кўп тушган шохлар қурийди. Март-апрел бошларида битлар қишловдан чиқади ва дарахтларга ўрмалаб чиқиб, пўстлоғи нозик ёки зарарланган жойларига ўрнашиб олади. Битларнинг галалари сидирға мум пар билан қопланади. Қон бити ёз бўйи 15-17 та авлод бериб ривожланади.

Кимёвий кураш: Қон бити тушган боғ кўчатзорларидан кўчатлар олинганда, албатта зараркунандага қарши фумигация қилиниши шарт. Қон битига қарши курашда кимёвий воситалардан фойдаланиш яхши самара беради. Қон бити ёш личинкалик даврида системали таъсир этувчи имидоклоприд асосли (Багира 20%, с.э.к. 0,15-0,2 л/га, Агровитал 20% с.э.к. 0,15-0,2 л/га, Энтолучо 20% эм.к. 0,15-0,2 л/га, ва бошқ.), Диметоат асосли (Би-58 (янги) 40% эм.к. 0,8-2 л/га, Нугор 40% эм.к. 0,8-2 л/га) препаратлар билан ишлов ўтказиш.

Боғдорчиликда умумқабул қилинган юқори агротехник тадбирлар (кузги шудгор, маҳаллий ва минерал ўғитлар бериш, яхоб суви, зарарланган ва ортиқча новдаларни қирқиш) зараркунандаларга қарши инсектицидларидан бирининг 1000 л/га ишчи эритмаси билан эрталаб ёки кечки салқинда кимёвий ишлов ўтказиш тавсия этилади.

 

 

    “Ўзагрокимёҳимоя” акционерлик жамияти мутахассислари  қ.х.ф.ф.д.                                            И.А.Ҳамроев

                                                                                                                                                                             М.Б.Хиббимов