“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ раҳбарияти ҳамда Халқаро Молия Корпорацияси (IFC) масъул вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

.

                                                                                                                                                                                                    

Учрашувда     “Ўзагрокимёҳимоя” АЖ тизим ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига кўрсатилаётган хизматлар, хусусан, минерал ўғит ва кимёвий воситалар етказиб бериш, фермер хўжаликларига агрокимёвий сервис хизматлар кўрсатиш тизими тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.

                    

 

 Тарафлар ўртасида ҳусусий секторни ривожлантириш ҳамда инвестиция киритиш  масалалари бўйича фикр алмашилди, келгусида соҳани ривожлантириш бўйича ҳамкорликда ишлаш юзасидан келишиб олинди.    

 

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ  Ахборот хизмати