Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олиш учун замин яратилмоқда

.

Жорий йилнинг 15-20 январь кунлари Тошкент вилояти хокимлиги ҳамда вилоят "Агрокимёҳимоя" АЖ билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг туманларида қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари ва касалликларига қарши ишлатиладиган препаратлар ҳамда янги ишлаб чиқарилган минерал ўғит, биостимуляторларнинг таъсир этиш самараси бўйича ўқув-семинарларни ташкил этиш режалаштирилган. 
                                                                                 

                                            
Бугун 15 январь куни вилоятнинг  Бўка туманида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Ўқув-семинарда Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари  К.Шерматов, Бўка тумани хокими Б.Ибрагимов, вилоят "Агрокимёҳимоя" АЖ раҳбар ва ходимлари, агрономлар, мутахассислар, фермер хўжаликлари, пахта-тўқимачилик кластерлари вакиллари ҳамда кимёвий препаратлар ишлаб чиқарувчилар иштирок этди. Ўқув-семинар бошқа туманларда ўтказилиши давом этади.