КЎЧАТ ЭКАЁТГАНДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШИМИЗ КЕРАК?

.

Кўчатни ерга қадагандан сўнг яхши парвариш, сифатли агротехника муҳим, аммо уни экаётганда ҳам эътибор қаратиш лозим бўлган шундай жиҳатлар борки, бу соғлом дарахт, сифатли мева ва турли касалликлардан йироқ дарахт бўлиб етишишини таъминлайди. Кўпгина дарахтларнинг парваришларга қарамай, эрта қуриши ҳамда ривожланмай қолишининг аосий омили ҳам айнан шунда. Хўш, экишдан олдин нималарга аҳамият беришимиз керак?

Алишер МАМАТВАЛИЕВ, етакчи агроном:

Бундан ташқари агроном экишдан олдинги ўғитлаш ишларининг муҳимлигин ҳам таъкидлаб ўтди. Унга кўра, ВЛ-77 препаратидан 10 литр сувга 30-40 г миқдорда солиб яхшилаб аралаштирилади ва кўчат томири ботириб олинади. Шунингдек, экилгандан сўнг ҳам тупроққа қуйилса яхши самара беради. Уй шароитида эса, гунг ва тупроқдан суюқ аралашма ҳосил қилиниб, ҳудди шундай дарахт илдизи ботириб олинади. Бу тадбир кўчатнинг то ўзини тиклаб олгунгача бўлган жараёнда ривожланишига ёрдам беради.

Баъзилар кўчат экиш жараёнида илдиз атрофини, тупроқ солингандан сўнг оёқ билан босиб қўйишади. Бу нотўғри. Чунки оёқ билан босилгач тупроқ зичлашади ва унинг орасида ҳаво қолиб кетиш эҳтимоли бор. Чуқурга солинган тупроқ майин бўлмаганлиги учун сув қўйилгач у бир текис сувда эриб, ўз оғирлиги таъсирида ўтиради ва барча ҳавони чиқазиб, илдиз атрофини бир текис тупроқ билан зичлаб олади. 

manba ifoda.uz