Янги Ўзбекистон – янги сайловлар!

.

        Мустақил демократик йўлдан дадил одимлаётган Ўзбекистоннинг энг улуғ мақсади, аввало, халқимизнинг манфаатлари кўзланган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган  халқаро ҳамжамиятнинг эътиборини тортмоқда. Инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларга ҳамоҳанг тарзда ташкил этилган 2019 йил сайловлари ҳам бир қатор янгиликлар жорий этилганлиги билан аҳамиятлидир. 

      Ўз навбатида бу янгиликлар, демократик сайлов стандартларига ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари талабларини ўзида мужассам этган сайлов кодексида ҳам акс этганлигини қайд этиш мумкин. 

       Ўз тараққиётининг янги, демократик босқичига қадам қўйган Ўзбекистонда бу йилги сайловларга тайёргарлик ишлари бундан икки йил аввал бошланган эди. Ўтган даврда сайлов қонунчилиги тубдан янгиланиб, миллий тажриба ва халқаро стандартларга мос Сайлов кодекси қабул қилинди. Сайлов жараёнининг барча иштирокчилари, яъни сайловчилар, сиёсий партиялар, сайлов комиссиялари, оммавий ахборот воситалари ҳамда кузатувчиларнинг ҳуқуқлари ва кафолатлари кенгайтирилди. Замонавий ахборот технологияларини жорий этиш орқали сайлов жараёнларини бошқариш тизими йўлга қўйилди.

         Ва ниҳоят Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига 1кун қолди.

        2019 йил 22 декабрда бўлиб ўтадиган сайловда  фаол иштирок этинг. Ушбу сиёсий кунда ўз Конститутцион ҳуқуқларингиздан фойдаланиб, ўзингиз муносиб деб билган номзодга овоз беришингизни сўраймиз. Келажакка ўз ҳиссангизни қўшинг!

“Ўзагрокимёҳимоя” АЖ матбуот хизмати. 
 t.me/Uzagrokimyohimoya расмий каналига аьзо бўлинг